
Фарғона вилоятида шу кунларда жамоатчиликни ҳайратга солган мудҳиш воқеа содир бўлди. “Бу кун” кўрсатуви орқали маълум қилинган хабарга кўра, эркак тушида кўрган воқеаси сабабли ўз аёлини ваҳшийларча ўлдирган.
Қайд этилишича, эр-хотин воқеа содир бўлган кечада одатий тарзда уйқуга кетган. Улар орасида бирон-бир келишмовчилик ёки жанжал кузатилмаган. Аммо тонгги соат 4:30 атрофида эркак тушида аёлининг хиёнат қилганини кўриб, кескин уйғониб кетган.
Аёл бу вақтда ҳали уйқуда бўлган ва ҳеч нарсадан хабарсиз эди. Эркак эса ёстиғи остида сақлаган пичоғи билан уйқудаги аёлига 13 марта зарба берган. Қилган ишининг хатолигини тушунган эр шошилинч тиббий ёрдамга ўзи мурожаат қилган.
Бироқ, тиббий ходимлар воқеа жойига етиб келган пайтда аёл аллақачон ҳаётдан кўз юмган эди.
Суд жараёнида маълум бўлишича, эркакнинг бу каби асоссиз гумонлари илк марта содир бўлмаган. У аввал ҳам аёли билан шунга ўхшаш сабабларга кўра жанжаллашиб келган экан.
Судланувчига нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 97-моддаси (қасддан одам ўлдириш) бўйича айблов эълон қилиниб, у 16 йилга озодликдан маҳрум этилди. Воқеа натижасида уч нафар фарзанд ҳам онасиз, ҳам отасиз қолди.
Бу каби мудҳиш воқеалар оилавий муносабатларда ўзаро ишонч ва сабр-тоқатнинг нақадар муҳим эканини яна бир бор кўрсатиб берди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар