
Ўзбек шоу-бизнесининг ёрқин вакилларидан бири бўлган Муниса Ризаева ўзининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида фарзанди билан хайрлашув лаҳзаларини акс эттирган самимий видеони жойлаштирди.
Видеода хонанда ҳар куни ишга кетишдан олдин фарзандини бағрига босиб, эркалаб, севиб, меҳр билан хайрлашаётганини кўриш мумкин. Мунисанинг айтишича, боласи билан шундай тарзда хайрлашиши унинг кунлик ҳаётидаги энг муҳим ва энг ширин лаҳзалардан бири ҳисобланади.
“Ҳар куни уйдан чиқиб кетиш олдидан фарзандим билан бағримга босиб, уни ўпиб, эркалаб хайрлашаман. Бу одат менга куч ва ишонч бағишлайди. Мен учун она бўлиш – энг гўзал туйғу, фарзандим эса ҳаётимнинг мазмуни”, – дейди хонанда.
Муниса Ризаеванинг бу видеоси мухлислари орасида катта қизиқиш ва илиқ муносабат уйғотмоқда. Ижтимоий тармоқларда унинг бу самимийлиги юксак баҳоланиб, кўплаб ижобий фикрлар ёзилмоқда. Мухлислар хонанданинг оилавий ҳаётидан шундай самимий ва ширин лаҳзаларни кўришдан хурсанд эканликларини билдиришмоқда.
Бу каби видеолар билан хонанда нафақат ижодий, балки шахсий ҳаётини ҳам мухлислари билан баҳам кўришни афзал кўраётганини яна бир бор исботламоқда. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар