Ўзбекистонга 197 денгиз тошбақасини ноқонуний олиб киришга уринишди

1 дақиқа ўқиш481
Ўзбекистонга 197 денгиз тошбақасини ноқонуний олиб киришга уринишди
Қирғизистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш ва техник назорат хизмати хабарига кўра, 30 апрель куни Қирғизистоннинг "Дўстлик" чегара назорати пунктида Ўзбекистон фуқароси 197 та денгиз тошбақасини ноқонуний равишда Ўзбекистонга олиб киришга уринган. Ушбу шахсда ҳайвонларни олиб ўтиш учун зарур ҳужжатлар мавжуд эмас эди. Ҳуқуқбузарлик учун унга нисбатан маъмурий баённома тузилиб, 20 минг сом (тахминан 3 миллион сўм) миқдорида жарима солинди.

Мусодара қилинган тошбақалар вақтинча Ош шаҳридаги Навоий номидаги дам олиш боғида жойлашган хусусий зоопаркка топширилди.

Бундан аввалроқ, апрель ойи бошларида ҳам шунга ўхшаш ҳолат қайд этилган эди. Ўшанда Қирғизистон фуқаросининг рюкзакидан юзга яқин денгиз тошбақаси топилган. Унинг сўзларига кўра, бу ҳайвонларни чегарадан олиб ўтишни ундан Ўзбекистон фуқароси сўраган.
Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?