Тошкентдаги хусусий мактабда ўқувчига нисбатан мажбурий соч олиш ҳолати кузатилди

1 дақиқа ўқиш3K
Тошкентдаги хусусий мактабда ўқувчига нисбатан мажбурий соч олиш ҳолати кузатилди
4 май куни ижтимоий тармоқларда Тошкентдаги хусусий мактабда 7-синф ўқувчисининг сочи мажбуран кал қилиб олингани ҳақида хабар тарқалди, деб Nova24.uz хабар берди. Тошкент шаҳар Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси ушбу ҳолат юзасидан изоҳ берди.

Маълумотларга кўра, воқеа 2025 йил 28 апрель куни Sharjah School хусусий мактабида содир бўлган. Мактаб маъмурияти 7-синф ўқувчисига сочи узунлиги учун танбеҳ берган. 27 апрель куни ўқувчининг ота-онаси мактабга чақирилиб, улар билан суҳбат ўтказилган.

Ота-оналар фарзандларининг сочини қисқартиришга ваъда беришган. Эртаси куни ўқувчи мактабга сочининг ён томонлари олинган ҳолда келган. Мактаб директори буни етарли деб ҳисобламай, тхэквондо мураббийига ўқувчининг сочини кал қилиб олишни буюрган.

29 апрель куни ўқувчининг ота-оналари мактабга расмий шикоят аризаси билан мурожаат қилишган. Шу куни мактаб директори, тхэквондо мураббийи ва мактаб психологи ўқувчининг уйига бориб, ота-оналардан узр сўрашган. Психолог ўқувчи билан суҳбат ўтказган. Ҳозирда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан тергов ишлари олиб борилмоқда.
Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?