Аёл ўлими билан тугаган муҳаббат – суд ҳукми чиқди

1 дақиқа ўқиш2K
Аёл ўлими билан тугаган муҳаббат – суд ҳукми чиқди
Бухоро вилоятида 25 ёшли эркак уйқудаги севган аёлини болиш билан бўғиб ўлдирди ва жасадини подвалга ташлаб қочиб кетди, деб Nova24.uz хабар берди.

Маълумотларга кўра, эркак бошқа аёл билан никоҳда бўлган ҳолда, турмушдан ажрашган аёл билан яқин муносабатда бўлган. Улар ҳатто биргаликда хорижда дам олишган.

Аёл унинг ҳозирги хотинидан ажрашишини талаб қилган ва шу орқали тортишув келиб чиққан. Рашк ва босим туфайли эркак аёлни уйқуда бўлган пайтида бўғиб ўлдирган ва жасадини подвалга ташлаб қочган.

Аёл яқинлари уни 10 кун давомида излашган ва кейин ҳуқуқ-тартибот органларига мурожаат қилишган. Эркак қўлга олингач, қилмишини тан олган. У Ўзбекистон Жиноят кодексининг 97-моддаси 1-қисми (Касддан одам ўлдириш) бўйича 11 йил озодликдан маҳрум қилиш жазосига ҳукм қилинди.
Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?