Тошкентда хавфли ичимликлар савдоси тўхтатилди

1 дақиқа ўқиш897
Тошкентда хавфли ичимликлар савдоси тўхтатилди
Тошкент шаҳри Бектемир туманида номаълум шароитда тайёрланган салқин ичимликлар савдоси аниқланиб, тўхтатилди, деб UPL.uz хабар берди.

Ёзнинг иссиқ кунлари билан бирга одам гавжум йўл ёқаларида фуқаролар томонидан тайёрланган, санитар талабларга жавоб бермайдиган ичимликлар савдоси фаоллашди.

Тошкент шаҳар Санитария-эпидемиология назорати қўмитаси Бектемир туман бўлими мутахассислари томонидан ўтказилган навбатдаги текширув чоғида фуқаролар соғлиғига таҳдид солувчи маҳсулотлар аниқланди.

Текширув давомида қуйидаги маҳсулотлар мусодара қилинди:
• 10 литр айран
• 5 литр лимонад
• 8 литр ўрик шўрваси
• 9 литр таркиби номаълум ичимлик

Бу маҳсулотлар санитар меъёрларга риоя қилинмаган ҳолда, сифати ва хавфсизлиги кафолатланмаган шароитда тайёрлангани учун белгиланган тартибда мусодара қилиниб, йўқ қилинди.

Ичимликлар сотувчиларига огоҳлантириш берилди ва аҳоли ўртасида озиқ-овқат заҳарланишининг олдини олиш бўйича амалдаги санитар қоидалар ҳақида тушунтиришлар ўтказилди.
Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?