date
views 54

84 миллион сўмлик давлат божи ундирилди

84 миллион сўмлик давлат божи ундирилди
Қўқон туманлараро иқтисодий судининг қарорига асосан, Мажбурий ижро бюросининг Қўқон шаҳар бўлими иш юритувига йирик қарзни ундириш бўйича ижро ҳужжати келиб тушди. Бюро ходимлари, замонавий ижро тизимининг барча имкониятларидан фойдаланган ҳолда, дарҳол ишга киришдилар.

Қарздор жамиятнинг барча мулклари хатланди, банк ҳисоб рақамлари эса "музлатиб" қўйилди. Бундай кескин чоралар, албатта, жамият раҳбариятини жиддий ўйга солди. Мол-мулкдан айрилиш ва фаолиятнинг тўхтаб қолиш хавфи остида қолган АЖнинг раҳбари зудлик билан қарзни тўлиқ тўлашга қарор қилди.

Ниҳоят, 84 миллион 155 минг сўм давлат божи тўлиқ ундирилиб, белгиланган тартибда давлат бюджетига йўналтирилди. Энг муҳими, бу маблағлар шунчаки ғазнага тушиб қолмади, балки мамлакатимизнинг энг муҳим ижтимоий дастурлари – "Темир дафтар", "Ёшлар дафтари", "Аёллар дафтари" ва "Саховат ва кўмак" жамғармаларига ҳам тақсимланди. Бу эса, ундирилган ҳар бир сўмнинг аҳолининг эҳтиёжманд қатламларига, ёшларга ва хотин-қизларга бевосита ёрдам сифатида етиб боришини англатади.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » 84 миллион сўмлик давлат божи ундирилди