date
views 805

Президент оиласи Қурбон ҳайитини қандай муҳитда нишонлади?

Президент оиласи Қурбон ҳайитини қандай муҳитда нишонлади?
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва биринчи хоним Зироатхон Ҳошимова Қурбон ҳайитини ўз оилалари даврасида, самимий ва оддий муҳитда нишонлашди. Мазкур табассумли, меҳрга тўла фотосурат бугунги кунда ижтимоий тармоқларда кенг муҳокамага сабаб бўлмоқда.

Табиат қўйнида, очиқ осмон остидаги дастурхонда Шавкат Мирзиёев пиёз тўғраб, миллий таом тайёрлаш жараёнида фаол иштирок этмоқда. Унинг ёнларида ҳамсафари — турмуш ўртоғи Зироатхон Ҳошимова шод ва қувноқ кайфиятда, оилавий муҳитга ўзига хос ёрқинлик бағишламоқда. Оила бошлиғининг ўз қўли билан пиёз тўғраётгани, оддий ҳаёт лаҳзаларини ҳар бир оила сингари самимият ва бирдамлик руҳида ўтказаётгани жамоатчиликда катта ҳурмат уйғотди.

Дастурхонда гўшт, янги сабзавотлар, қалампир ва помидорлар барча ўзбек оиласига хос миллий дастурхон атрибутлари сифатида жой олган. Бу табиий, самимий муҳит орқали президент оиласи оддий халқ ҳаётига яқинлигини ва миллий анъаналарга бўлган эҳтиромини яна бир бор намоён этди.

Қурбон ҳайити — бу меҳр-оқибат, кўмак ва бирлик рамзи. Президент оиласининг шундай ажойиб муҳитда байрамни нишонлаши, минглаб инсонлар учун ибрат ва ўрнак бўлди. Мазкур фотосурат орқали барчамиз яна бир бор оилавий қадриятлар, самимият ва меҳрнинг инсон ҳаётида нақадар муҳим эканини ҳис қиламиз.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Президент оиласи Қурбон ҳайитини қандай муҳитда нишонлади?