
Мамлакатимизда банклар томонидан тадбиркорликни қўллаб қувватлаш мақсадида имтиёзли кредитлар тақдим этиб келинмоқда. Кредит пулларини ўз вақтида қайтариб бориш банклар самарадорлигини янада мустаҳкамлайди.
Бироқ, берилган имкониятдан оқилона фойдаланмай ўз вақтида кредит пулларини сўндирмаслик ҳолатлари ҳам учраб турибти.
Мисол учун, фуқаролик ишлари бўйича Гулистон туманлараро судининг 23.05.2025 йилдаги қарорига асосан қарздор МЧЖдан Микрокредитбанк фойдасига 1,2 млрд. сўм кредит қарзини ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати бўйича Мажбурий ижро бюросининг Сирдарё вилоят бошқармаси томонидан ижро ҳаракатлари олиб борилган.

Белгиланган муддатда қарздорлик тўланмаганлиги сабабли, мажбурий ижро ҳаракатларига киришилиб, гаров мулки ҳисобланган “СУНТРУК ҲОWО А7” русумли юк автомашинаси хатланган.
Мазкур мулкни аукцион савдосига чиқариш чораси кўрилмоқда.
МИБ Сирдарё вилоят бошқармаси.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар