Комил Алламжонов Саида Мирзиёевага маслаҳатчи бўлди
1 дақиқа ўқиш752

Комил Алламжонов Президент Администрациясининг янги раҳбари Саида Мирзиёевага жамоатчилик асосида мустақил маслаҳатчи этиб тайинланди, деб uz.kursiv.media хабар берди. У инновацион иқтисодиёт, инвестицияларни жалб қилиш, сўз эркинлигини таъминлаш ва мустақил оммавий ахборот воситаларини қўллаб-қувватлаш бўйича экспертлик ёрдамини кўрсатади.
Шунингдек, президент фармонига кўра, Бекзод Мавлонов Президент ёрдамчиси лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан ҳуқуқий экспертиза ҳамда комплекс таҳлил бўйича маслаҳатчи лавозимидан озод этилди.
Азиз Магрупов Президентнинг ташқи инвестициялар бўйича маслаҳатчиси лавозимига тайинланди. У аввалроқ Президент ёрдамчиси лавозимида ишлаган.
Саидлазиз Саидкаримов бошқа ишга ўтиши муносабати билан Президент Администрацияси Назорат инспекцияси раҳбарлиги лавозимидан озод этилди.
Шунингдек, Ўткиржон Қодиров Президент Администрациясининг Ҳудудлар билан ҳамкорлик қилиш ва таҳлилий материаллар тайёрлаш департаменти раҳбарлиги лавозимини тарк этди.
Жаҳонгир Ибрагимов эса Президент Администрациясининг Режалаштириш ва ахборот таъминоти департаменти раҳбари ўринбосари лавозимидан озод қилинди.

- #Комил Алламжонов
- #Саида Мирзиёева
- #Президент Администрацияси
- #Инновацион Иқтисодиёт
- #Мустақил Маслаҳатчи
Мақола сизга ёқдими?
Обуна билан реклама бўлмайди
Zamin Premium — ойига 4 900 сўм
Мавзуга оид янгиликлар

Изоҳлар0
…