date

Ўзбекистонлик мигрантларни рўйхатдан ўтказиш учун Россиянинг «Госуслуги» порталини бузди

Ўзбекистонлик мигрантларни рўйхатдан ўтказиш учун Россиянинг «Госуслуги» порталини бузди
Россия Федерацияси Башқирдистон Республикасининг Стерлитакак шаҳрида Ўзбекистон фуқароси А.Р. қўлга олинди, деб upl.uz Telegram манбаси Bazaга таяниб хабар берди.

А.Р. юртдошларини Россия ҳудудида сохта миграция рўйхатидан ўтказишда айбланмоқда. Тергов маълумотларига кўра, у россияликларнинг «Госуслуги» порталидаги шахсий кабинетларига рухсатсиз кириб, уларнинг манзилидан бошқа фуқароларни рўйхатдан ўтказган.

Фуқароларнинг манзилидан фойдаланилган, бироқ улар бу ҳақда умуман хабардор бўлмаган. Айбланувчи ўз хизматлари учун пул олиб, 10 нафардан ортиқ мигрантни рўйхатдан ўтказган.

Ушбу ҳаракатлари фош этилган пайтда А.Р. аллақачон Россияни тарк этган бўлган. Аммо у яқинда қайтиб келиб, яна фаолиятини давом эттирмоқчи бўлган. У Москва орқали Минскка кетишни режалаштирган, бироқ Стерлитакакда ушланиб, Уфа шаҳрига олиб кетилган.

А.Р.га нисбатан сохта миграция рўйхатидан ўтказиш бўйича жиноят иши очилган. У ҳозирда уй қамоғида, бироқ терговчилар уни қамоққа олиш бўйича тақдимнома киритишган.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ўзбекистонлик мигрантларни рўйхатдан ўтказиш учун Россиянинг «Госуслуги» порталини бузди