11:41 / 02.12.2016
8 284

Остонада ўзбек-қозоқ савдо уйи очилди

Остонада ўзбек-қозоқ савдо уйи очилди

«Ўзагроэкспорт» АЖ Қозоғистон Республикасидаги шериклари билан ҳамкорликда Остонада «Центрально-Азиатский Торговый дом» масъулияти чекланган ширкатини очди, деб хабар бермоқда Кун нашри.

Савдо уйи «Continental Logistics» компанияси томонидан қурилган Қозоғистон Республикасидаги энг йирик транспорт-логистика маркази биносида жойлашган.

«Ўзагроэкспорт» АЖ янги ва қайта ишланган мева-сабзавот маҳсулотларини хорижлик шерикларга тўғридан-тўғри экспорт алоқалари орқали етказиб беради.

Савдо уйи янги ускуналар билан жиҳозланган “А” туридаги омборхона мажмуаларини таклиф этади. У ерда турли хилдаги юклар логистикасини таъминлаш имконини берувчи юқори ричтраклар, стеллажли конструкциялар, автоматик доклар ўрнатилган.

Муассисларнинг хабар беришича, «Центрально-Азиатский Торговый дом» масъулияти чекланган ширкати кўтара ва чакана савдо фаолияти бўйича ўз хизматларини таклиф қилиб, озиқ-овқат маҳсулотларини етказиб бериш ва реализация қилиш билан шуғулланади. Шунингдек, Қозоғистон Республикаси ва Ўзбекистон Республикасидаги манфаатдор компания ва савдо тармоқларига шартнома ва келишувларга эришишда ёрдам кўрсатилади.

Маълумот учун, “Ўзагроэкспорт” акциядорлик жамияти янги ва қайта ишланган мева-сабзавот маҳсулотларини экспорт қилиш бўйича ташқи савдо компанияси саналади. У “Ўзбекозиқовқатхолдинг” холдинг компанияси таркибига кириб, тизимига савдо-логистик марказлар, савдо-харид қилиш базалари ва янги мева-сабзавот маҳсулотларини тайёрлаш, сақлаш, калибрлаш ҳамда саралашга мўлжалланган музлатиш жойлари киради.





arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Остонада ўзбек-қозоқ савдо уйи очилди