Telegram орқали гиёҳванд сотган 5 нафар шахс қўлга олинди

1 дақиқа ўқиш382
Telegram орқали гиёҳванд сотган 5 нафар шахс қўлга олинди
Давлат хавфсизлик хизмати маълум қилишича, Тошкент вилояти Оҳангарон шаҳрида тезкор тадбир ўтказилди, деб Давлат хавфсизлик хизмати хабар берди.

Унда Тошкент шаҳри Янгиҳаёт туманида ижарада яшаб, “Телеграм” мессенжери орқали гиёҳванд моддалар савдосини амалга ошираётган наркодўконнинг 5 нафар аъзоси қўлга олинди.

Улар 400 грамм “Альфа-ПВП” синтетик наркотик моддасини 0,3 граммдан қадоқлаган ҳолда, Андижон вилоятидаги мижозларга етказиш мақсадида олиб кетаётган пайтда ушланган.

Қўлга олинганлар кўрсатмасига асосан, улар томонидан Андижон вилоятидаги 53 та яширин жойга жойлаштирилган, ҳар бири 0,3 грамм бўлган “Альфа-ПВП” моддаси мусодара қилинди.

Тадбир давомида наркодўконнинг Андижон вилояти Избоскан туманида яшовчи, 2003 йил туғилган оператори ҳам Янгиҳаёт туманида ушланди. Унинг автомобилидан 986 грамм гашиш ва 7 кг “Альфа-ПВП” моддаси аниқланди.

Маълум бўлишича, ушбу наркогуруҳ контрабанда йўли билан олиб кирилган гиёҳванд моддаларни Тошкент шаҳри ҳамда Тошкент, Андижон, Фарғона, Наманган, Самарқанд ва Бухоро вилоятларида тарқатиш билан шуғулланиб келган.

Ҳозирда барча қўлга олинган шахсларга нисбатан Жиноят кодексининг 25,273-моддаси 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланилган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?