iShowSpeed Twitch билан 600 млн долларлик шартнома тузиши мумкин
1 дақиқа ўқиш3.9K

iShowSpeed Twitch платформаси билан камида икки йиллик эксклюзив шартнома имзолаши мумкин, деб Cybersport.ru хабар берди. Инсайдерлар маълумотига кўра, унга 600 миллион долларлик келишув таклиф этилган.
На контент яратувчи, на платформа вакиллари бу маълумотларни шарҳламаган.
Маълумки, iShowSpeed 2021 йил декабрида Адин Росс билан биргаликдаги эфир пайтида бўлган назоратсиз ғазаб туфайли Twitch’да блокланган эди. У шундан сўнг YouTube’га ўтди ва у ерда энг оммавий контент яратувчилардан бирига айланди. 2023 йилда Twitch унинг каналини қайта очган бўлса-да, у ерда ҳеч қандай эфир ўтказилмаган.
Маълумотларга кўра, iShowSpeed 7 июлда эксклюзив стрим турини бошлайди. У Франция, Польша, Туркия, Греция ва бошқа давлатлардан жонли эфирлар олиб боради. Анонсларда YouTube ва Twitch платформалари қайд этилган.
Мутахассислар фикрича, ушбу турдан кейин кузатувчи фаоллигига қараб, Twitch билан эксклюзив эфирлар бўйича қарор қабул қилиниши мумкин.

Мақола сизга ёқдими?
Обуна билан реклама бўлмайди
Zamin Premium — ойига 4 900 сўм
Мавзуга оид янгиликлар

Изоҳлар0
…