Ўзбекистонлик аёл 41 кг сочни яширинча олиб кирмоқчи бўлди

1 дақиқа ўқиш410
Ўзбекистонлик аёл 41 кг сочни яширинча олиб кирмоқчи бўлди
Ўзбекистонлик аёл Волгоградга 41 кг инсон сочини олиб кирмоқчи бўлди, деб Kursiv.media хабар берди.
Волгограднинг Гумрак аэропортида 37 ёшли Ўзбекистон фуқаросидан катта миқдорда инсон сочлари олиб қўйилди. Аёл Дубайдан келган ва божхонадаги “яшил коридор” орқали икки чемодан билан декларация тақдим этмасдан ўтишга уринган.

Текширув пайтида божхона ходимлари унинг юкидан жами 222 боғлама табиий инсон сочи аниқлади. Уларнинг умумий оғирлиги 40,9 кг ни ташкил қилган. Экспертизага кўра, юкнинг баҳоси 4,3 миллион рублдан (тақрибан 5,5 минг доллар) зиёдни ташкил этган.

Ўзбекистонлик аёл сочларни Москвадаги гўзаллик салонида ишлатиш учун олиб келганини, лекин декларация тўлдириш кераклигини билмаганини айтган.

Волгограднинг Дзержинск туман суди ушбу товарни маъмурий ҳуқуқбузарлик сифатида давлат фойдасига мусодара қилиш ҳақида қарор чиқарди.
Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?