Бухорода 978 дона ноқонуний дорилар топилди

1 дақиқа ўқиш153
Бухорода 978 дона ноқонуний дорилар топилди
Бухорода қалбаки ва рухсатсиз дори воситалари билан боғлиқ жиноий иш очилди, деб Ички хавфсизлик хизмати матбуот хизмати хабар берди.

Ички хавфсизлик хизмати ва божхона бошқармаси ҳамкорлигида ўтказилган текширув натижасида Бухоро туманида яшовчи, 1985 йилда туғилган шахснинг уйи ва автомобилидан 978 дона турли дори воситалари аниқланиб, ҳужжатларисиз ва келиб чиқиши номаълум ҳолда сақланаётгани маълум бўлди.

Текширув пайтида Имудон, Церебролизин, Дофамин, Маалокс каби 78 хил дори аниқланди. Гумондор ушбу фаолиятда унга 1962 йилда туғилган жиноий шериги ёрдам берганини тан олди.

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Фармацевтик маҳсулотлар хавфсизлиги маркази хулосасига кўра, ушбу дорилардан 32 таси давлат реестрида рўйхатдан ўтмаган, 57 тасида мувофиқлик сертификати йўқ, 6 таси сифатсиз ва 4 таси қалбаки эканлиги маълум қилинди. Шунингдек, дорилар сақлаш қоидаларига риоя қилинмасдан сақланган.

Юқоридаги ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 243-моддаси 3-қисми асосида жиноят иши қўзғатилди. Гумондорлар дори воситаларини Бухоро шаҳри ва Шафиркан, Пешкун, Ромитан туманларида тарқатишган.
Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?