Бухорода корхонадан 58,7 млн сўмлик ўғирлик аниқланди

1 дақиқа ўқиш214
Бухорода корхонадан 58,7 млн сўмлик ўғирлик аниқланди
Бухорода корхона ҳудудида содир этилган ўғирлик бўйича жиноят иши қўзғатилди, деб Бухоро вилояти ИИБ матбуот хизмати хабар берди.

2024 йил 6 май куни Бухоро шаҳрида жойлашган корхонага номаълум шахслар ноқонуний кириб, видеокузатув тизими қисмлари, 30 метр электр кабели ва музлатгичнинг эҳтиёт қисмларини ўғирлаб кетишган. Ушбу ҳаракатлар натижасида корхонага етказилган моддий зарар 58,7 миллион сўмни ташкил этди, деб Upl.uz ёзди.

Ўзбекистон Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисмига асосан жиноят иши қўзғатилди. Текширув давомида ушбу ишда Тошкент вилоятида туғилган, 2002 йилда туғилган шахс ва унинг шериги гумон қилинмоқда. Улар беш йилгача озодликдан маҳрум этилиши мумкин.

Ҳозирда терговчилар уларнинг бошқа жиноятларда иштирок этган-этмаганини текширмоқда.
Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?