Сурхондарёда АЗСда паст сифатли ёқилғи сотилгани аниқланди

1 дақиқа ўқиш274
Сурхондарёда АЗСда паст сифатли ёқилғи сотилгани аниқланди
Сурхондарё вилоятидаги автоёқилғи қуйиш шохобчасида сифатсиз ёқилғи сотилгани аниқланди, деб хабар берди Uzenergoinspeksiya матбуот хизматига таяниб UPL.uz.

Ангор туманида жойлашган “A.A.K” хусусий корхонасига қарашли АЗС фаолияти Ўзэнергоинспекциянинг ҳудудий бошқармаси томонидан текширувдан ўтказилди. Мутахассислар томонидан АИ-92 маркали бензин ва дизел ёқилғисининг намуналари олиниб, лаборатория таҳлили учун юборилди.

Таҳлил натижаларига кўра, намуналар белгиланган давлат стандартларига жавоб бермаслиги сабабли сифатсиз деб топилди.

Ушбу ҳолат юзасидан АЗСга нисбатан молиявий санкциялар қўлланилди ва 16,4 миллион сўм миқдорида жарима солинди. Шунингдек, уларга сифатсиз нефт маҳсулотларини реализация қилишга йўл қўймаслик ва ёқилғи сифатини тиклаш бўйича кўрсатма берилди.
Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?