Ишдаги ишқ якуни: видеомажлисда “қўлга тушган” самарқандлик амалдор ишдан олинди

1 дақиқа ўқиш5.7K
Ишдаги ишқ якуни: видеомажлисда “қўлга тушган” самарқандлик амалдор ишдан олинди

Ижтимоий тармоқларда бандлик ва меҳнат вазирлиги ходимлари иштирокида бўлиб ўтаётган видеомажлисдан сурат тарқалди. Унда Самарқанд вилояти Каттақўрғон туманидан иштирок этган ходимнинг аёл кишини тиззасига ўтқизиб олган ҳолда иштирок этгани акс этган. Бу ҳолат ижтимоий тармоқларда кенг муҳокама қилинди ва шундан сўнг вазирлик ўз муносабатини билдириб, вазиятни “давлат хизматчисининг одоб-ахлоқ қоидаларига зид” деб баҳолади.

Бандлик вазирлиги мазкур вазият бўйича қарор қабул қилиб, мазкур ходимлар билан меҳнат шартномасини бекор қилишни маълум қилди. Вазирлик шунингдек, ўз тизимида хизмат интизоми ва одоб-ахлоқ қоидаларини бузганларга нисбатан муросасизлик принципига амал қилишини таъкидлади.

Вазирликнинг бу муносабати давлат хизматида одоб-ахлоқ қоидаларининг муҳимлигини яна бир бор кўрсатиб, барча ходимлар учун ушбу қоидаларга қатъий риоя қилиш кераклигини эслатиб ўтди.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?