Сурхондарё вилояти Термиз шаҳрида порaчилик билан боғлиқ ҳолат фош этилди. Маълумотларга кўра, Россиянинг Псков университетида таҳсил олаётган талаба ўз танишини мазкур олийгоҳга ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилган. У бунга ёрдам бериш эвазига 1000 АҚШ доллари сўраган.
Талаба томонидан ушбу ваъда асосида 12,7 миллион сўм пул олинган пайтда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан қўлга олинган. Ҳодиса жойида ашёвий далиллар ҳам қайд этилган.
Ҳозирда мазкур ҳолат бўйича тегишли жиноят иши қўзғатилиб, тергов ишлари олиб борилмоқда. Мутассаддилар айбдор шахсга нисбатан қонун доирасида чора кўрилишини маълум қилмоқда.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Мавзуга оид янгиликлар