date

Фарҳод Маннапов ўлимига сабаб бўлган шифокор оқланиб ишини давом эттирмоқда

Фарҳод Маннапов ўлимига сабаб бўлган шифокор оқланиб ишини давом эттирмоқда

Таниқли блогер Фарҳод Маннаповнинг вафоти билан якунланган операцияни амалга оширган шифокор суд қарори билан оқлангани маълум бўлди. У, ҳозирда ўз фаолиятини давом эттирмоқда. Ушбу воқеа кенг жамоатчилик эътиборида бўлиб, оммавий ахборот воситаларида ва ижтимоий тармоқларда катта резонанс келтириб чиқарган эди.

Апелляция судининг чиқарган хулосасига кўра, Фарҳод Маннаповнинг ўлимида операцияни ўтказган жарроҳ айбдор эмас, балки наркоз (анестезия) бериш билан шуғулланган анестезиолог шифокор асосий масъул деб топилган.

Суд ҳужжатларида қайд этилишича, анестезиолог операция вақтида ўз вазифасини лозим даражада бажармаган — у муҳим тиббий кўрсаткичлар, хусусан тана ҳароратининг кескин кўтарилишини ўз вақтида аниқламаган. Энг ачинарлиси шундаки, суд протоколига биноан у айнан операция давомида телефон орқали узоқ суҳбат олиб борган.

Ҳозирда оқланган шифокор ўз фаолиятини давом эттирмоқда, бироқ жамоатчилик орасида ушбу қарорга нисбатан турли фикрлар билдирилмоқда. Айримлар буни адолат деб ҳисобласа, бошқалар бу ҳолатни тиббиёт соҳасидаги масъулиятсизликнинг оқибати деб баҳоламоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Фарҳод Маннапов ўлимига сабаб бўлган шифокор оқланиб ишини давом эттирмоқда