Хоразмда бир оиладан 4 киши вафот этди: сабаб — салатми?

Хоразмда бир оиладан 4 киши вафот этди: сабаб — салатми?

Хоразм вилоятининг Боғот туманида бир оиланинг тўрт аъзоси — она ва унинг уч нафар вояга етмаган қизи вафот этди. Дастлабки маълумотларга кўра, улар бир кун аввалги туғилган кундан қолган салатни истеъмол қилганидан кейин ўзларини ёмон ҳис қилган.

Фожиа қандай содир бўлган?

Маълумотларга кўра, оилада фожиадан бир кун олдин туғилган кун нишонланган. Тадбирдан кейин қолган озиқ-овқат маҳсулотлари, жумладан, уйда тайёрланган салат эртаси куни истеъмол қилинган. Шундан сўнг оила аъзоларида заҳарланиш белгилари кузатилган.

«Кун.уз» нашрининг маҳалла раисига таяниб хабар беришича, ўша пайтда аёлнинг турмуш ўртоғи уйда бўлмаган. Салатларни аёлнинг ўзи тайёрлагани айтилмоқда.

Вафот этган уч нафар қиздан энг каттаси 7 ёшда бўлган. Оилада бошқа фарзанд бўлмагани маълум қилинган.

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди

Фожиа сабабларини аниқлаш учун суд-тиббий экспертизаси тайинланган. Текширув ишларига вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси, Соғлиқни сақлаш бошқармаси ҳамда санитария-эпидемиология хизмати мутахассислари жалб этилган.

Мазкур ҳолат бўйича 10 октябрь куни Жиноят кодексининг истеъмолчилар ҳаёти ёки соғлиғи хавфсизлиги талабларига жавоб бермайдиган маҳсулотлар билан боғлиқ, одамлар ўлимига сабаб бўлган қилмишни назарда тутувчи моддаси асосида жиноят иши қўзғатилган.

Айни вақтда тергов ҳаракатлари давом этмоқда. Оила аъзоларининг ўлимига айнан нима сабаб бўлгани экспертиза ва тергов натижалари орқали аниқланиши кутилмоқда.

Изоҳлар 0

…

Мавзуга оид янгиликлар