Санэпид идораси музқаймоқ ҳақидаги асоссиз хабарларга ойдинлик киритди
1 дақиқа ўқиш227

Ўзбекистон Санэпидқўмитаси айрим тармоқларда тарқалган “музқаймоқ инсонни ўлимга олиб келиши мумкин” деган хабарларни асоссиз деб рад этди, деб Kursiv.media хабар берди.
Идоранинг маълум қилишича, мамлакатда савдога чиқарилаётган музқаймоқлар санитария талабларига тўлиқ жавоб беради. Барча маҳсулотлар сотувга чиқишдан олдин текширувдан ўтказилади.
Шу билан бирга, қўмита аҳолини асоссиз хабарларга ишонмасликка ва расмий маълумотларга таянишга чақирди. Мазкур хабарлар аҳоли орасида асоссиз хавотир уйғотгани таъкидланди.
Мақола сизга ёқдими?
Обуна билан реклама бўлмайди
Zamin Premium — ойига 4 900 сўм
Мавзуга оид янгиликлар

































Изоҳлар0
…