“Iwash” ва “Abdurahmon mufid” блогерлари судга берилди
1 дақиқа ўқиш565

Рақобат қўмитаси маълумотига кўра, хорижга ишга юбориш хизматларини ноқонуний реклама қилган икки блогер — O.Жўраев (“iwash_tashkent”) ва A.Абдурахмонов (“abdurahmonmufid”) судга берилди, деб ёзмоқда Uz24.uz нашри.
Блогерлар Adworld Group МЧЖ фаолиятига оид реклама жойлаштириб, фуқароларга консалтинг эмас, балки хорижда ишга жойлаштириш хизматларини таклиф қилгани аниқланган.
Қонунга кўра, лицензиясиз бундай хизмат кўрсатиш ва уни реклама қилиш тақиқланади. Шу сабабли блогерларга нисбатан маъмурий иш қўзғатилиб, судга юборилди.
- #Рақобат Қўмитаси
- #Хорижга Ишга
- #Блогерлар Фаолияти
- #Консалтинг Хизматлари
- #Маъмурий Иш
- #Рақобат Комитаси
- #Ноқонунй Реклама
- #Блогер Судга
Мақола сизга ёқдими?
Обуна билан реклама бўлмайди
Zamin Premium — ойига 4 900 сўм
Мавзуга оид янгиликлар

































Изоҳлар0
…