date

Чилонзорда одамларга ташланган буқа отиб ўлдирилди

Чилонзорда одамларга ташланган буқа отиб ўлдирилди

Тошкент шаҳрининг Чилонзор туманида қушхонадан қочиб кетган буқа одамларга ҳужум қилгани сабабли ИИО ходимлари томонидан отиб ўлдирилди.

ИИББ маълумотига кўра, тунги пайтда тумандаги Бектўпи маҳалласида жойлашган қушхоналардан бирига тегишли қора мол тор туманда кўчага чиқиб кетган.

Жонивор кўча бўйлаб юриб, бир фуқарони сузиб юборган ва унга тан жароҳати етказишга улгурган. Бу ҳолат маҳаллий аҳолини хавотирга солган.

Чақирув асосида воқеа жойига келган Ички ишлар органлари ходимлари буқани тўхтатишга ҳаракат қилган, бироқ у ҳали ҳам хавфли бўлган.

Одамларга яна зарар етказишининг олдини олиш мақсадида буқага нисбатан ўқотар қурол ишлатилган. Буқа воқеа жойида отиб ўлдирилган.

Ҳозирда ушбу ҳолат бўйича тегишли текширув ишлари олиб борилмоқда. Буқа эгаси аниқланиб, қонун доирасида жавобгарликка тортилади.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Чилонзорда одамларга ташланган буқа отиб ўлдирилди