Эркаклар буқани тутмоқчи бўлишди, аммо ҳаммаси тескари бўлди

Эркаклар буқани тутмоқчи бўлишди, аммо ҳаммаси тескари бўлди

Ўзбекистонда содир бўлган ғалати ҳолат оддий буқа тутиш жараёнини кутилмаган томошага айлантирди. Эркаклар жониворни ушлашга ҳаракат қилган, бироқ вазият улар ўйлагандек чиқмаган.

Кадрларда бир гуруҳ эркаклар буқани қўлга олиш учун яқинлашаётгани кўринади. Дастлаб ҳаммаси назорат остида бўлгандек туюлган, аммо бир неча сониядан сўнг вазият бутунлай ўзгаради — ғазабланган буқа бирданига қарши ҳужумга ўтади.

Шундан сўнг одамлар режасини унутиб, ўз жонини қутқариш билан овора бўлиб қолишади. Буқа эса уларни қувиб, атрофда ҳақиқий саросима кайфиятини юзага келтиради.

Видео тезда ижтимоий тармоқларда тарқалиб, фойдаланувчилар орасида кулгили изоҳлар пайдо бўлди. Айримлар ҳазил тариқасида “буқа ўз корридасини ўзи ташкил қилибди”, деб ёзишган. Бошқалар эса бу ҳолатни “режа бор эди, лекин буқа ҳам режа тузган экан” деб киноя билан изоҳлашган.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Charos
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар