Қашқадарёда сифатсиз ёғ ишлаб чиқариш фош этилди
1 дақиқа ўқиш205

Қашқадарё вилоятининг Шаҳрисабз ва Китоб туманларида тезкор тадбирлар ўтказилиб, яширин цехларда истеъмолга яроқсиз ёғ ишлаб чиқариш ҳолатлари аниқланган, деб ёзмоқда Курсив медиа сайти.
Фуқаролар ўзларига тегишли нотурар жойларда ноқонуний ишлаб чиқариш билан шуғулланишган.
Тадбир давомида жами 157 литр сифатсиз ёғ, 250 кг чиқит, 2 дона жуваз ускуна ҳамда ишлаб чиқаришда ишлатилган бошқа ашёлар далил сифатида олинди.
Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 186-2-моддаси (чиқитдан олинадиган маҳсулотни қонунга хилоф равишда ишлаб чиқариш ёки муомалага киритиш) бўйича жиноят иши қўзғатилди ва тергов ҳаракатлари давом этмоқда.
Мақола сизга ёқдими?
Обуна билан реклама бўлмайди
Zamin Premium — ойига 4 900 сўм
Мавзуга оид янгиликлар

































Изоҳлар0
…