date

109 млн. сўм жиноий жарима ундирилди

109 млн. сўм жиноий жарима ундирилди

Мажбурий ижро бюроси Бектемир туман бўлими иш юритувига ЖИБ Шайҳонтохур туман судининг ижро варақасига асосан, қарздор фуқаро Н.К.дан ундирувчи давлат фойдасига 109 млн. 650 минг сўм миқдоридаги жиноий жарима ундириш тўғрисидаги ижро иши 13.02.2025 йилда келиб тушган.

Мазкур ижро иши бўйича олиб борилган мажбурий ижро ҳаракатлари давомида қарздорга тегишли бўлган “Ласетти” автотранспорт воситаси қидирувга берилган. Олиб борилган қидирув ҳаракатлари натижасида қарздорнинг автоулови топилиб, хатланган ва жарима майдончасига жойлаштирилган.

Шундан сўнг, қарздор жарима майдонида жойлаштирилган автоуловини олиб кетиш мақсадида, салкам 110 млн. сўм миқдоридаги жиноий жарима суммаларини тўлиқ тўлаган ва унинг автотранспорт воситасига нисбатан ўрнатилган бандлар бекор қилиниб, тақиқ ечилган.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » 109 млн. сўм жиноий жарима ундирилди