Тошкентда қалбаки дори ишлаб чиқарувчи яширин цех фош этилди

1 дақиқа ўқиш475
Тошкентда қалбаки дори ишлаб чиқарувчи яширин цех фош этилди

Тошкент шаҳрида Давлат хавфсизлик хизмати ва Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида ноқонуний дори воситалари ишлаб чиқарилаётган яширин цех аниқланиб, унинг фаолияти тўхтатилди, деб ёзмоқда Курсив медиа.

Текширувлар давомида 11 дона дори ишлаб чиқариш ускуналари, 389 кг кукун ва таблеткалар, қолиплар, капсулалар каби бир қатор ашёвий далиллар олиб олинди. Экспертиза хулосасига кўра, ишлаб чиқарилган дорилардан «Урсосан», «Нейромидин» ва «Фаниган» дорилари қалбакилаштирилганлиги маълум бўлди.

Шунингдек, дорихоналардан 15 турдаги қалбаки дори воситалари ва 14 турдаги муддати ўтган дорилар ҳам топилди. Бу ҳолат саломатлик учун катта хавф туғдириши мумкин, чунки қалбаки ва муддати ўтган дорилар одамлар ҳаёти ва соғлиғига салбий таъсир кўрсатиши мумкин.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?