Тошкент вилояти Зангиота туман қишлоқ хўжалиги бўлими бош мутахассиси қамоққа олинди, дея хабар тарқатди Давлат хавфсизлик хизмати.
Маълум қилинишича, у маҳаллий фуқарога тегишли уйнинг ёнида жойлашган ва давлат захирасида бўлган 8 сотих ер майдонини тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиши учун туман ҳокимлиги томонидан тузиладиган ишчи гуруҳ орқали унинг номига расмийлаштириб бериш эвазига 40 минг доллар талаб қилади.
Мулозим ушбу пул маблағидан 20 минг долларни олган вақтида Давлат хавфсизлик хизмати ва Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ходимлари томонидан унинг ноқонуний ҳаракатига чек қўйилди, дейилади хабарда.
Бош мутахассисга нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми “а” банди (жуда кўп миқдордаги фирибгарлик) ва 28,211-моддаси 3-қисми “а” банди (жуда кўп миқдордаги пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланди. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!