date

Қаршида яширин спиртли ичимлик цехи аниқланди

Қаршида яширин спиртли ичимлик цехи аниқланди

Қашқадарё вилоятининг Қарши шаҳрида ноқонуний равишда спиртли ичимликлар тайёрланаётган яширин цех фаолиятига чек қўйилди.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қашқадарё вилояти бошқармаси ходимлари ҳамда Ички ишлар органлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида “Бунёдкор” маҳалласида яшовчи Ш.Х. ўз яшаш хонадонда спиртли ичимликларни ноқонуний тайёрлаш ва қалбаки акциз маркаларини ишлаб чиқариш билан шуғулланиб келаётгани аниқланган.

Текширув пайтида хонадондан 140 литр этил спирти, 1 500 дона акциз маркаси, 20 500 дона спиртли ичимликлар учун ёрлиқ, минглаб бўш шиша идишлар, 2 500 дона елим қопқоқлар, сана қўйиш муҳри ва ишлаб чиқаришда фойдаланилган бошқа турли жиҳозлар ва материаллар ашёвий далил сифатида олинган.

Фуқаро Ш.Х. алкоголь маҳсулотларини ҳудудда ноқонуний тарзда сотиш мақсадида ишлаб чиқараётган бўлиши мумкинлиги инобатга олиниб, иш юзасидан Жиноят кодексининг 176-моддаси асосида жиноят иши қўзғатилди. Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Қаршида яширин спиртли ичимлик цехи аниқланди