date

Алкоголь савдосига чекловлар жорий этилиши мумкин. Қозоғистонда!

Алкоголь савдосига чекловлар жорий этилиши мумкин. Қозоғистонда!

Қозоғистонда алкоголь истеъмолини чеклаш ва спиртли ичимликлар савдоси устидан назоратни кучайтириш масаласи кун тартибига чиқди. Мажлис депутати Магеррам Магеррамовнинг таъкидлашича, спиртли ичимликлар жиноятчиликнинг асосий омилларидан бири бўлиб қолмоқда ва бу инсон салоҳияти йўқотилишига олиб келяпти.

Tengrinews.kz хабарига кўра, депутат Ички ишлар вазирлиги маълумотларига таяниб, оғир жиноятларнинг катта қисми маст ҳолатда содир этилишини айтган: ҳар иккинчи қотиллик, ҳар учинчи зўрлаш ва безорилик, ҳар тўртинчи талончилик спиртли ичимлик таъсирида юз беради. ЙТҲ ва оилавий зўравонлик ҳолатларининг ярмидан кўпи ҳам мастлик билан боғлиқ экани қайд этилди.

Депутат вояга етмаганлар билан боғлиқ бундай ҳолатлар ҳақида хабарлар ҳам тез-тез чиқишини, чакана савдо нуқталари кўплиги эса назоратни қийинлаштираётганини таъкидлади. Шу сабаб Қозоғистон Халқ партияси фракцияси олдинги нормаларни қайта тиклашни таклиф қилмоқда: болалар боғчалари ва таълим муассасаларидан 100 метр масофада алкоголь сотишни тақиқлаш, шунингдек, спиртли ичимлик сотувчи шохобчалар сонини чеклаш.

Бундан ташқари, алкогол маҳсулотларини мажбурий рақамли ёрлиқлаш, спиртли ичимликларни фақат махсус белгиланган жойларда сотиш, чакана дўконларда 20:00 дан кейин, кафе-ресторанларда 22:00 дан кейин савдони тўхтатиш ҳамда онлайн алкоголь савдосини тўлиқ тақиқлаш таклиф қилинди.

Қайд этилишича, Қозоғистонда ҳозирда 429 та қишлоқ алкоголдан бутунлай воз кечган. Ақтобе вилоятида 33 та, Қизилўрда вилоятида 18 та қишлоқ ҳушёр турмуш тарзини танлаган. Атйрау вилоятининг 53 та қишлоғида эса алкоголь савдоси тақиқланган ва сўнгги икки йилда бу ҳудудларда бирорта ҳам ҳуқуқбузарлик қайд этилмаган. Бу тажрибани бошқа ҳудудларга ҳам кенгайтириш режалаштирилмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Дунё » Алкоголь савдосига чекловлар жорий этилиши мумкин. Қозоғистонда!