18 сентябрь куни Жиноят ишлари бўйича Учтепа туман судида Мубашшир Ахмад иши юзасидан навбатдаги суд жараёнининг музокара босқичи ўтказилди.
Суд мажлисида давлат айбловчиси айбланувчига нисбатан 7 йил давомида озодликдан маҳрум қилиш жазосини қўллашни талаб этди. Шу билан бирга, ҳимоячи адвокатлар бу таклифни асоссиз, далил ва ҳуқуқий асосдан холи эканини билдириб, унинг адолатли эмаслигини таъкидлашди.
Судда барча тарафлар ўз позицияларини баён этди. Айбловчилар қатъийлик билан жиноий ишнинг оғирлиги ҳақида сўз юритишса, адвокатлар суддан айбловни қайта кўриб чиқишни сўрашди.
Мажлис якунида судя ишни тўлиқ ўрганиш ва қўшимча мезонларни ҳисобга олиш зарурлигини таъкидлади. Шу боис навбатдаги суд муҳокамаси душанба куни, 22 сентябрга белгиланди.
Прокурор Мубашшир Ахмад учун 7 йиллик қамоқ талаб қилди
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Мавзуга оид янгиликлар