date

Ўқитувчи пахта даласига нега боргани маълум бўлди

Ўқитувчи пахта даласига нега боргани маълум бўлди

Жиззах вилоятида содир бўлган ноодатий ҳолатга аниқлик киритилди. Аввалроқ, мактабнинг бошланғич синф ўқитувчиси Гулбаҳор Самадованинг 11 сентябрь куни қабул қилинган “Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан таълим-тарбия тизимида алоҳида ўрнак кўрсатган ходимлардан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида”ги Президент фармони билан давлат мукофоти — “Шуҳрат” медалига сазовор бўлгани ҳақидаги хабарни пахта даласида эшитгани ҳақида маълумот тарқалганди.

Ушбу ҳолат жамоатчиликда кенг муҳокамаларга сабаб бўлди. Шу муносабат билан Жиззах вилояти мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси расмий изоҳ берди.

“Агар лавҳа охиригача кўрилса, Гулбаҳор Самадованинг ўзи ‘Шу куни фаол хотин-қизлар билан биргаликда теримда ихтиёрий равишда иштирок этдим’, дея фикр билдиргани аниқ кўринади”, — дейилади расмий баёнотда.

Шунингдек, вазият юзасидан олиб борилган ўрганишлар давомида Гулбаҳор Самадова пахта даласига “ҳашар оши”ни олиб боргани маълум қилинди. Унинг даладан топилгани айнан шу сабабга боғлиқлиги таъкидланди.

Мутахассислар бу каби вазиятларда маълумотларни тўлиқ ва холис кўрсатиш муҳимлигини қайд этмоқдалар. Чунки қисман тарқатилган маълумот кўпинча турли талқинларга йўл очиб, асоссиз баҳс-мунозараларга сабаб бўлиши мумкин.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ўқитувчи пахта даласига нега боргани маълум бўлди