Украинада қул қилиб ишлатилган ўзбекистонликлар қутқарилди

1 дақиқа ўқиш2.7K
Украинада қул қилиб ишлатилган ўзбекистонликлар қутқарилди

Киев вилоятида мажбурий меҳнатга жалб қилинган 13 нафар ўзбекистонлик фуқаро қутқарилди, деб uz24.uz хабар берди. Ташқи ишлар вазирлиги уларнинг аҳволи назоратга олинганини ва Ватанга қайтариш учун чоралар кўрилаётганини маълум қилди.

Украина полициясига кўра, фуқароларни қул сифатида ишлатиш схемаси 51 ёшли хитойлик томонидан ташкил этилган. Жиноят иши доирасида яна икки нафар хитойлик, бир таиландлик аёл ва беш нафар украиналик гумонланувчи қўлга олинди. Ўзбекистонликларнинг паспортлари олиб қўйилгани ва улар ноқонуний равишда ушлаб турилгани айтилмоқда.

Қутқарилган шахслар шифохонага жойлаштирилиб, зарур тиббий ёрдам кўрсатилди. Элчихона Украина Ташқи ишлар вазирлиги ва Бош прокуратурасига ноталар йўллаб, консуллик ва ҳуқуқий ёрдамни таъминламоқда. Шу билан бирга, Ўзбекистон элчихонаси ҳозирча хавфсизлик нуқтаи назаридан фуқароларга Украинага сафар қилмасликни тавсия этмоқда.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?