Наманганда ноқонуний крипто савдоси фош этилди
1 дақиқа ўқиш223

Наманганда қиймати 2,2 миллиард сўмга тенг крипто-активларни ноқонуний айирбошлаган икки шахс қўлга олинди, деб хабар берди вилоят ИИБ.
Маълумотларга кўра, Косонсой туманида яшовчи 24 ёшли фуқаро лицензиясиз Binance платформасида савдо қилган. У жорий йил мартдан май ойигача 542 миллион сўмлик 35 та битим амалга оширган. Далилий ашё сифатида iPhone 11 олинган.
Шунингдек, Норин туманида яшовчи 37 ёшли шахс майдан ноябрга қадар умумий қиймати 1,7 миллиард сўм бўлган 35 та ноқонуний операция ўтказгани учун қўлга олинди. Уларнинг иши бўйича Жиноят кодексининг 278-8-моддасига асосан жиноят иши қўзғатилди.
- #Наманган вилояти
- #Крипто Активлар
- #Қонунбузарлик Ҳодисаси
- #Жиноят Ишлари
- #Binance Савдоси
- #Крипто Актив
- #Ноқонунй Айирбошлаш
- #Binance Платформаси
- #Жиноят Иши
- #Норин Тумани
Мақола сизга ёқдими?
Обуна билан реклама бўлмайди
Zamin Premium — ойига 4 900 сўм
Мавзуга оид янгиликлар

































Изоҳлар0
…