Рақобат қўмитаси томонидан ўтказилган мониторинглар давомида «NIKA FARM» МЧЖ реклама қонунчилигини бузгани аниқланди. Бу ҳақда қўмита матбуот хизмати маълум қилди.
Маълумотларга кўра, компания ижтимоий тармоқларда «Forsil – оғриқ мутлақо изсиз кетади» мазмунида реклама тарқатган. Бироқ бу ҳолат «Реклама тўғрисида»ги қонуннинг 34-моддасига зид ҳисобланади. Чунки рецепсиз дори воситалари реклама қилинганда уларнинг таъсири кафолатлангандай кўрсатилиши мумкин эмас.
Шу сабабли махсус комиссия томонидан «NIKA FARM»га нисбатан иш қўзғатилиб, компанияга молиявий жарима белгиланди. Шунингдек, келгусида бундай қонунбузарликларни такрорламаслик ҳақида кўрсатма берилди.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Мавзуга оид янгиликлар