Ўзбекистонда ярим йилда 50 га яқин талабалар наркотик савдосида қўлга тушди

1 дақиқа ўқиш224
Ўзбекистонда ярим йилда 50 га яқин талабалар наркотик савдосида қўлга тушди

Ўзбекистонда ярим йилда 50 га яқин талабалар наркотик савдосида қўлга тушди, деб Uznews хабар берди.

Президент ҳузуридаги Наркотик моддалар устидан назорат миллий маркази маълумотига кўра, 2025 йилнинг дастлабки олти ойи ичида 46 нафар талабанинг наркотик савдосига алоқадорлиги аниқланган. Бу ҳақда марказ катта инспектори Мухаммадқодир Маҳмудов маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, охирги пайтларда жиноий гуруҳлар талабаларни наркотик ташувчи сифатида фаол жалб этмоқда. Олий таълим муассасаларига кирган ёшлар ноқонуний фаолиятга тортилаётгани кузатилмоқда.

Шунингдек, инспектор мамлакатда яширин нарколабораториялар сони ортиб бораётганини таъкидлади. Агар 2024 йил давомида 5 та бундай лаборатория аниқланган бўлса, 2025 йилнинг ярим йиллигидаёқ 8 та ҳолат қайд этилган.

Маҳмудовнинг айтишича, энди наркотиклар табиий маҳсулотларда эмас, балки ичимликлар, энергетиклар, кофе ва ширинликлар каби маҳсулотларда ҳам учрамоқда. Ушбу моддаларни фақат бир марта истеъмол қилиш ҳам кучли боғлиқликка олиб келиши мумкин.

Инспекторнинг таъкидлашича, янги турдаги наркотиклар одамдаги ўзгаришни дарҳол намоён қилмайди. Шу боис кўплаб ота-оналар фарзандларидаги ўзгаришни яхши томонга деб ўйлайди, аслида эса бу иллатнинг дастлабки белгилари бўлади. Вақт ўтиши билан оғриқ, руҳий изтироб ва ҳатто суиқасд ҳолатлари ҳам учраётгани айтилди.

2025 йилда наркотик жиноятлар сони 2024 йилга нисбатан 23 фоизга ошган. Мухаммадқодир Маҳмудов фуқароларни, айниқса ота-оналарни, фарзандларига нисбатан эътиборли ва ҳушёр бўлишга чақирди.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?