Ҳар бир фуқаро доимий ёки вақтинчалик яшаш жойи бўйича ҳисобга олинади

1 дақиқа ўқиш755
Ҳар бир фуқаро доимий ёки вақтинчалик яшаш жойи бўйича ҳисобга олинади

Ҳукумат қарори билан “Ўзбекистонда аҳоли ва қишлоқ хўжалиги рўйхатга олишни тайёрлаш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом” тасдиқланди, деб ёзмоқда UzNews.uz сайти.

Низомга биноан, аҳолини рўйхатга олиш 2026 йил 15 январдан 28 февралга қадар ўтказилади. Расман бошланиш санаси 15 январь соат 00:00, жараённинг умумий муддати эса 45 кун этиб белгиланган.

Шахсий ва қишлоқ хўжалиги маълумотлари тўпланади, бироқ рўйхатга олиш санасидан кейинги ўзгаришлар ҳисобга олинмайди. Масалан, 2026 йил 15 январдан кейин туғилган болалар анкета шаклларига киритилмайди, аммо бу санадан кейин вафот этган шахслар ҳақидаги маълумотлар қайд этилади.

Қуйидаги тоифадаги шахслар ҳисобга олинмайди:
— мамлакатдан бир йилдан ортиқ чет элда бўлган Ўзбекистон фуқаролари;
— хорижий дипломатик ваколатхоналар, халқаро ташкилотлар ходимлари ва уларнинг оила аъзолари;
— халқаро шартномаларга биноан дипломатик имтиёзларга эга шахслар.

Ҳар бир фуқаро ўзининг доимий ёки вақтинчалик яшаш манзили бўйича ҳисобга олинади. Яшаш жойи деганда, инсон туну кунининг асосий қисмини ўтказадиган уй, квартира ёки бошқа бино тушунилади.

Эслатиб ўтамиз, аҳоли ва қишлоқ хўжалиги рўйхатга олиш тўғрисидаги Президент фармони 2025 йил сентябрь ойида имзоланган. Жараён “маҳаллий еттилик” тизими ходимлари томонидан планшетлар ёрдамида амалга оширилади.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?