Павел Дуров 41 ёшга тўлди

1 дақиқа ўқиш531
Павел Дуров 41 ёшга тўлди

Бугун Павел Дуровнинг таваллуд куни. У нафақат замонавий ахборот технологиялари соҳасида, балки сўз эркинлиги ва шахсий дахлсизлик йўлидаги саъй-ҳаракатлари билан ҳам танилган шахс ҳисобланади.

2006 йилда у “VKontakte” ижтимоий тармоғини таъсис этган бўлиб, бу тармоқ қисқа вақт ичида Россия ва МДҲдаги энг оммавий платформалардан бирига айланди.

2013 йилда Павел акаси Николай Дуров билан биргаликда Telegram мессенжерини яратди. Бу илова махфийлик ва хавфсизликни таъминлашдаги инновацион ёндашуви билан дунё миқёсида шон-шуҳрат қозонди. Бугунги кунда Telegram’нинг 1 миллиарддан ортиқ фаол фойдаланувчиси бор.

Forbes маълумотларига кўра, Павел Дуровнинг бойлиги 17,1 миллиард долларга тенг — бу уни дунёдаги энг бой технологик тадбиркорлардан бири сифатида кўрсатади.

У ҳукумат босимига қарамай, фойдаланувчиларнинг шахсий маълумотларини беришдан бош тортган, ва “бизнес одамларга хизмат қилиши керак, назорат манфаатларига эмас”, деган фикри билан миллионлаб инсонларнинг ҳурматини қозонган.

Халқаро эътироф:

• “30 ёшгача бўлган энг истиқболли етакчи” деб тан олинган

• Young Global Leaders дастури иштирокчиси

• Fortune “40 Under 40” рўйхатига киритилган

Павел Дуровни таваллуд куни билан муборакбод этамиз!

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?