Туркияда 20 ёшли ўзбекистонлик киберфирибгар қўлга олинди

1 дақиқа ўқиш212
Туркияда 20 ёшли ўзбекистонлик киберфирибгар қўлга олинди

Туркия ва Ўзбекистон Ички ишлар вазирликлари ҳамкорлигида ўтказилган махсус тезкор операция натижасида киберфирибгарликда гумон қилинган 20 ёшли Ўзбекистон фуқароси Умид Зоҳиржонов қўлга олинди ва Ўзбекистонга қайтарилди.

Бу ҳақда мамлакатнинг Истанбул шаҳридаги Бош консулхонаси маълум қилди.

Маълумотларга кўра, 2005 йилда туғилган Умид Зоҳиржонов Дилшод ўғли интернет орқали турли онлайн фирибгарлик усуллари билан 10 дан зиёд фуқаронинг маблағини ўзлаштирган. Ушбу шахс халқаро қидирувда бўлган.

Расмий маълумотда қайд этилишича, унинг жиноий хатти-ҳаракатлари натижасида жабр кўрган фуқаролар Ўзбекистон Ички ишлар вазирлигига, унинг ҳудудий бўлинмаларига ёки Истанбулдаги Бош консулхонага мурожаат қилишлари мумкин.

Шу билан бирга, масъул идоралар таъкидлаганидек, жиноий жавобгарликдан қочиб, хорижда яшириниб юрган ҳар бир шахсга нисбатан қидирув ва жиноий таъқиб изчил равишда давом эттирилади.

Истанбулдаги Бош консулхона сўнгги пайтларда фуқаролар томонидан фирибгарлик ҳолатлари бўйича мурожаатлар кўпайганини маълум қилар экан, одамлардан ҳушёр бўлишни ва шубҳали онлайн таклифларга ишонмасликни сўради.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?