
30-январ куни соат 19.00да my5 каналида Ўзбекистоннинг Биринчи президенти Ислом Каримов ҳақида ҳужжатли фильм намойиш этилади. Бу ҳақда facebook ижтимоий тармоғидаги хабарга асосланиб Спутник ёзмоқда.
Бу фильм мамлакатнинг энг оғир ва мураккаб бурилиш даврида унга етакчилик қилишда ўзида куч топа олган инсон — Ислом Каримов ҳақида.
Фильмда Ислом Каримов ҳаёти, буюк маданият ва тарихга эга бўлган халқни ҳурликка етаклаган даврлари, мамлакат тинчлиги ва осойишталиги йўлида амалга оширган ишлари, Ўзбекистонни ҳеч кимдан кам бўлмаган давлатга айлантириши, қолаверса, бугунги ёруғ кунларга эришишдаги собитқадамлиги ва жасорати акс эттирилади.
Буларнинг бари оддий эмас…
Чунки бу умр — Буюк ишлар учун яралган умр! «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар