date

Тошкент вилоятида гиёҳвандликка қарши курашда салмоқли натижалар қайд этилди

Тошкент вилоятида гиёҳвандликка қарши курашда салмоқли натижалар қайд этилди

«Хавфсиз ва соғлом юрт» тезкор-профилактик тадбирининг учинчи босқичи доирасида Тошкент вилоятида олиб борилган кенг кўламли тезкор ишлар муҳим натижалар берди. Вилоят ИИББ, унинг қуйи бўлинмалари ҳамда Давлат хавфсизлик хизмати вилоят бошқармаси ҳамкорлигида ўтказилган тадбирлар жиноятчиликка қарши курашда кескин бурилиш ясади.

Маълумотларга кўра, фақат ноябрь ойининг ўзида ноқонуний муомаладан 53 килограммдан ортиқ турли гиёҳвандлик воситалари, 3 минг 884 дона психотроп модда ҳамда 26 545 та бир марталик дозага тенг бўлган 5,3 килограмм синтетик моддалар мусодара қилинган. Бу рақамлар профилактик ишлар қанчалик самарали олиб борилаётганини яққол кўрсатади.

Шу билан бирга, 2025 йилнинг ўтган 11 ойи давомида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар томонидан жами 491 килограмм гиёҳвандлик воситаси, 365 минг 289 дона психотроп модда ҳамда 48,5 килограмм синтетик наркотиклар — яъни 242 мингдан ортиқ бир марталик доза қўлга олинди.

Тезкор ҳаракатлар натижасида 1 минг 440 нафар шахснинг жиноий фаолияти фош этилди, шунингдек, 100 та уюшган жиноий гуруҳга чек қўйилди. Ушбу ҳолатлар бўйича қонун устуворлиги қатъий таъминланиб, айбдорларга нисбатан жазо муқаррарлиги таъминланди.

Мутахассислар таъкидлашича, бундай изчил чора-тадбирлар аҳоли хавфсизлигини таъминлаш, ёшларни зарарли иллатлардан асраш ва жамиятда соғлом муҳитни мустаҳкамлашда ҳал қилувчи аҳамият касб этади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Жамият » Тошкент вилоятида гиёҳвандликка қарши курашда салмоқли натижалар қайд этилди