Дубай қироллик оиласида биринчи учувчи аёл пайдо бўлди

  • 07 февраль 2017, 11:27
  • 5 236
  • Жамият
  • Дубай қироллик оиласида биринчи учувчи аёл пайдо бўлди

    Дубайнинг ҳукмрон оиласи Ал-Мақтумлар оиласидан бўлган қиз ушбу оиланинг тарихидаги биринчи аёл учувчи бўлиб, ноёб орден билан тақдирланди, деб ёзмоқда Кун нашри.

    БААнинг авиация соҳаси унда учувчидан тортиб муҳандисгача сифатида фаолият юритувчи аёлларнинг кўплиги билан мақтана олади.

    Дубай маликаси Латифанинг истаграмдаги аккаунтидан Ал-Мақтумлар оиласининг вакиласи – Мўза Ал-Мақтум профессионал учувчилар сафини тўлдиргани маълум бўлди. У қироллик оиласидаги тижорат парвозларини амалга оширувчи биринчи аёл учувчи бўлди. "Менинг жияним @mozahmm – оиладаги биринчи аёл учувчи тижорат парвозлари учувчиси сифатида биринчи парвози вақтида. Биз сен билан фахрланамиз! Осмон – чегара эмас. Бирор нарса ишонгунинггача, унга эриша оласан", деб ёзилган қизнинг учувчи кийимидаги суратига берилган изоҳда.

    Қироллик оиласининг бошқа аъзолари ҳам инстаграмда қизга ўз табрикларини билдириб, у билан фахрланишлари ва унинг ютуқларидан хурсанд эканликларини изҳор қилишган.

    Мўза айнан қайси авиакомпания самолётларини бошқариши ҳақида маълумот ҳозирча бўлмаса-да, унинг эгнидаги кийим Emirates авиакомпанияси учувчиларининг кийимини эслатиб юборган.

    2016 йилда Etihad Airways авиакомпанияси унда ишлайдиган БАА фуқароларидан ярмидан кўпини аёллар ташкил қилишини, жумладан 50 нафар аёл учувчиси борлигини эълон қилган. Ушбу соҳада фаолият юритувчи БААлик аёллардан энг машҳури қирувчи самолёт учувчиси Марьям Ал-Мансурий ҳисобланади. У Суриядаги террорчилик гуруҳларига қарши ҳужумларда иштирок этгани билан танилган.

    Facebook орқали авторизация
    Маълумот

    Посетители, находящиеся в группе Гости, не могут оставлять комментарии к данной публикации.
    » » Дубай қироллик оиласида биринчи учувчи аёл пайдо бўлди