
Қозоғистоннинг Туркистон вилоятида 16 ёшли қизни зўрлаб ўлдириш билан боғлиқ резонансли жиноят иши бўйича суд якуний ҳукм чиқарди.
Суд қарорига кўра, айбланувчи умрбод озодликдан маҳрум этилди. Шунингдек, у марҳуманинг оиласига 50 миллион тенге (1 млрд 165 млн сўм) миқдорида маънавий компенсация тўлаши шарт.
Тергов давомида гумонланувчи айбини тўлиқ тан олмаган, аммо суд тақдим этилган далилларни етарли ва ишончли деб баҳолади. Суд раиси Даурен Мадалиев айбланувчи педагогик лавозимларда ишлаш ва вояга етмаганлар билан ишлаш ҳуқуқидан ҳам маҳрум этилганини маълум қилди.
Жиноят 6 июнга ўтар кечаси содир бўлган. Дўкондан уйига қайтаётган қиз бедарак йўқолиб, эрталаб унинг жасади болалар боғчаси ёнидан топилган.
38 ёшли Ўзбекистон фуқароси “қотиллик”, “зўрлаш” ва “жинсий зўравонлик” моддалари билан айбдор деб топилиб, жазони максимал хавфсизликка эга муассасада ўтайди.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.