Юпитернинг "Жуно" (Юнона) космик аппарати томондан олинган янги суратлари унинг жанубий ва шимолий қутбларидаги атмосферани батафсил кўришга ёрдам беради, деб ёзади Кун нашри.
Космик аппарат тўхтовсиз ишлашда давом этмоқда ва NASA мутахассисларига сайёранинг қубтлари суратларини жўнатди. Суратлардан кўринишича, сайёранинг қутблари мовийроқ рангга эга экан.
Ушбу суратлар 2 февралда Юпитердаги булутларнинг юқори қатламидан 102 минг км юқоридан олинган. Атмосферанинг бу қисмида улкан сайёра ўлчамларига кўра кичик бўлган бўронлар кўплаб юз беради. Эҳтимол, айнан шу сабабли у мовий рангга эга бўлиши мумкин.
Яна бир суратда сайёранинг жанубий қисми тасвирланган. Бу қисмда ҳам тўфонлар ва бўронлар юз беради, бироқ улар бу ерда барқарорроқ ва бир неча йиллар давом этади. Тахминлардан бирига кўра, тўфон атмосферанинг юқори чегараси билан бир хил баландликда бўлса, унинг ранги оқ бўлади. Бироқ унинг кучи ортса, у булутлар қатламидан юқорироққа кўтарилади ва бу ерда Қуёшнинг ультрабинафша нурланиши унинг таркибини кимёвий ўзгартириб, унга қизғиш ранг беради. Сайёранинг бу қисмида ҳамма тўфонлар оқ рангда бўлади. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Медведев: Махсус ҳарбий операция учун қуролларнинг аксарияти Россияда ишлаб чиқарилади
Кипр ҳукумати россиялик ва украиналик миллиардерларнинг «олтин» паспортларини олиб қўйди
Ўзбекистонда онкологик касалликка чалинган аёллар бепул даволанади
Вирус UFC ни дунёга танитди
Британияда 3 та ҳарбий база узра УУА парвози қайд этилди
"Пахтакор"нинг ўйини мутахассис нигоҳида: "Менимча, ғалаба учун эмас, бир очкони сақлаб қолиш учун ўйнади"
Асир: Украина аскарлари отишни интернетдаги видеолар ёрдамида ўрганишади
БААда исроиллик раввин ўлдирилиши юзасидан Ўзбекистон томони баёнот берди