
Узенергоинспексия матбуот хизмати маълум қилишича, Самарқандда электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш ҳолати аниқланди. Бу ҳақда upl.uz хабар беради.
Самарқанд вилояти Узенергоинспексия бошқармаси ходимлари назорат тадбирларини ўтказиб, Самарқанд туманида жойлашган комбикорм ишлаб чиқариш цехи фаолиятини ўрганди. Текширувда цех эгаси ишлаб чиқариш учун зарур ускуналарни электр тармоғига рухсатсиз улаб олгани фош бўлди.
Мутахассисларнинг дастлабки ҳисоб-китобига кўра, энергия таъминоти корхонасига етказилган зарар 993 миллион сўмни ташкил этди.
Ҳолат бўйича тўпланган ҳужжатлар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборилди. Дастлабки текширув якунига кўра, цех эгасига Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг “Ўғриллик” моддаси 4-қисми билан 15 йилгача озодликдан маҳрум этилиш хавфи бор.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.