21:37 / 22.02.2017
10 413

Ўзбекистонда иқтисодий судлар ташкил этилмоқда

Ўзбекистонда иқтисодий судлар ташкил этилмоқда

Аввалроқ, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 21 февраль куни имзолаган “Ўзбекистон Республикаси суд тизими тузилмасини тубдан такомиллаштириш ва фаолияти самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони эълон қилингани ҳақида хабар берган эдик.

Унга кўра, тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тизимини янада такомиллаштириш мақсадида Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар хўжалик судлари тегишли иқтисодий судлар этиб ўзгартирилди, деб ёзади Qalampir.uz сайти.

Бунда, мамлакатнинг иқтисодий салоҳияти ва тадбиркорлик субъектларининг ортиб боришини ҳисобга олган ҳолда туманлараро, туман (шаҳар) иқтисодий судлар тизими яратилмоқда. 2017 йил 1 июн кунига қадар, ишларни биринчи инстанцияда кўриб чиқишга ваколатли бўлган 71 та туманлараро, туман (шаҳар) иқтисодий судлари ташкил этилади.

Туманлараро, туман (шаҳар) иқтисодий судларини ташкил этиш зарурати хўжалик судларининг фақат вилоят даражасида фаолият кўрсатганлиги билан боғлиқдир. Айрим туманлар суд биносидан узоқ масофада жойлашганлиги сабабли тадбиркорлар даъво аризасини берган пайтдан низо судда кўриб чиқилгунига қадар вилоят марказига бир неча маротаба қатнашга мажбур бўлаётган эди. Бу эса уларнинг моддий харажат ва ортиқча вақт сарфлашларига сабаб бўлаётган эди.

Умуман олганда, ташкил этиладиган маъмурий ва иқтисодий судлар жойлашуви узоқ ҳудудларда истиқомат қиладиган фуқароларнинг, шу жумладан тадбиркорларнинг суд ҳимоясига эришиш даражасини оширади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ўзбекистонда иқтисодий судлар ташкил этилмоқда