
Ўтган ҳафта давомида Россиянинг Хабаровск аэропортида Ўзбекистон фуқароларининг багаж ва қўл юкларидан 124 кг ноқонуний равишда олиб кирилган маҳсулотлар топилди, деб ёзади Кун.уз нашри.
Ўзбекистонликлар кўп ҳолларда майиз, ёнғоқ, олма, шафтоли ва қуруқ меваларни олиб киришга уринишмоқда.
2017 йилнинг бошидан бери “Тошкент – Хабаровск” рейсида олиб киришга тақиқланган 220 килограмм маҳсулотлар аниқланди, - деб хабар беришди Россия қишлоқ хўжалик маҳсулотлари назоратининг Хабаровск ўлкаси бўйича Бошқармасида.
Маҳсулотлар назорат-ўтказиш нуқтасида йўқ қилинади. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар