6 855
Светофорга бўйсунмас автобуслар, пойгачи ҳайдовчи ва унинг дастидан йиқилиб тушган онахон
Хабарингиз бор, шу йилнинг 10 январь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан “Аҳолига транспорт хизмати кўрсатиш ҳамда шаҳарлар ва қишлоқларда автобусларда йўловчилар ташиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарор имзоланди. Айни қарорнинг негизида йўловчиларга автотранспорт хизматлари кўрсатишнинг ролини кучайтириш, йўловчилар ташиш хавфсизлигини оширишга қаратилган эътибор ётади.
Минг афсуски, аввалига, йўловчи Надежда Удовиченко, кейинроқ, Мунаввар Озбекова 58-йўналишдаги автобус ҳайдовчиси устидан шикоят қилгани ҳақида хабар берган эдик.
Буни қарангки, январь ойда айни мавзуда Президент қарори чиққан бўлса-да, автобус ҳайдовчилари орасида “ўз йўлида давом этаётган” шахслар ҳамон учраб турибди, деб ёзади Qalampir.uz нашри.
Бугун, 4 март куни ижтимоий тармоқ фойдаланувчиси Дилмурод Ҳамидуллаев Тошкент шаҳар Навоий шоҳкўчасидан ҳаракатланиб ўтган “Тошшаҳартрансхизмат” АЖга тегишли давлат рақами 01 346 HCA бўлган автобусда рўй берган воқеани ёритиб ўтди.
“Эрталаб соат 8:55 да ўз манзилим томон автобусга чиқдим. Уни бошқариб келган ҳайдовчи айрим бекатларда умуман тўхтамади. Шу орада тўсатдан автобуснинг тезлигини туширгани учун ёши катта йўловчи аёл йиқилиб тушди, унинг ўрнида менинг онам ҳам бўлиши мумкин эди. Қачонгача шундай қўполлик давом этади?", деб ёзади интернет фойдаланувчиси.
Бўлган воқеани таҳлил қилиб, гуруч курмаксиз бўлмайди-ку, деб қолганларнинг ёнини олиб турсак, бошқа лавҳага кўзимиз тушди.
Видео тасвирда кўринган давлат рақами 01 482 WCA бўлган биринчи автобуснинг важоҳатидан фил ҳам қўрқиб кетади. Ёнингиздан автобус эмас, ўт ўчириш машинаси ўтдимикин, деб ўйланиб қоласиз. Ортидан, чорраҳадаги светафор чироғига парво қилмай, “пойга”да иштирок этаётган иккинчи автобус (давлат рақами 01 846 НСА) эса одам эмас, ўтин ташияпти, шекилли.
[media=https://youtu.be/jdZ3Sbd9Gpc]
Автобус ҳайдовчисини оқлаш мумкинми? Агар рационал фикрласак, у пул ортидан қувиб, йўловчи кўпайган вақтдан унумли фойдаланмоқчи, холос. Лекин инсон ҳаётини, унинг соғлиғини пулга сотиб олиб бўладими? Ўйлаймизки, мутасаддилар бу масалага эътибор қаратади. Пойтахтимиз кўчаларида осуда ҳаракатланувчи автобуслар пайдо бўлиб қолишини кутамиз. Инсофдан бегона қилмасин. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди